Жо Байден АҚШ терма жамоасини ғалаба билан табриклади

World

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден мамлакат терма жамоасини Қатардаги жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиққани билан табриклади. Ушбу жараён акс этган видеони Президент ўзининг Twitter’даги саҳифасига жойлади.

Терма жамоа ғалабасидан хабар топган Президент Мичигандаги чиқишидан сўнг футболчиларни табриклаш учун яна саҳнага қайтган. У хурсандчилик билан учрашув ҳисобини эълон қилган ва жамоа энг муҳим ўйинда ғалаба қозонганини айтган.

Маълумот ўрнида, америкаликлар Эрон терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мундиалнинг 1/8 финалига йўл олди.

АҚШ 1/8 финалда Нидерландия билан тўқнаш келади. Учрашув 3 декабрь куни Доҳадаги “Халифа” халқаро стадионида бўлиб ўтади.

Муштарий Ғаниева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

38

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic