Жиззахга кириш-чиқиш қатъийлаштирилди

Local

image

Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги  қарорига мувофиқ шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди.

Маълумотларга кўра, шаҳар ҳудудидаги 4 та маҳаллада коронавирус билан касалланганлар аниқланган.

Қарор билан 2 июлдан бошлаб Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинди. “Қалия”, “Бунёдкор”, “Зилол” ва “Маданият” маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди.

Аввалроқ, вилоятнинг Шароф Рашидов, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган эди. 29 июнь куни Жиззахда туғилган кунда коронавирус юқтириб олган 72 ёшли отахон вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

30 июнь куни Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифалари рўйхати янгиланган. Янги рўйхатга кўра, Шароф Рашидов тумани “қизил”, қолган барча туманлар “яшил” ҳудудга киритилган эди.


Rate Count

168

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic