Жиззахда зилзила бўлди

Local

image

Бугун, 31 май куни Жиззах вилоятида 3.2 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан 3:25 да содир бўлди. Эпицентр: Жиззах вилояти, Бахмал тумани. Зилзила координаталари: 39,77 градус шимолий кенглик; 67,97 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 197 км жанубий-ғарбда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фанлар академияси ахборот хизмати томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида 6,5 ва ундан юқори балли зилзилалар содир бўлиш хавфи борлиги маълум қилинганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends