Жиззахда газ баллони портлашида жароҳатланган 7 яшар боланинг иккала оёқлари кесиб ташланди

Crime

image

Кеча, 13 апрель куни Жиззах шаҳрида мудҳиш ҳодиса рўй бергани, Чиқинди ташувчи автомобилнинг газ баллони тўсатдан портлаши оқибатида икки киши оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда, жароҳатланган шахслар ота-бола бўлган. 

Жароҳатланган ота-бола зудлик билан шифохонага ётқизилган. Шифокорлар ота-боланинг аҳволи оғир эканини, портлаган газ баллонининг қолдиқлари ота-болага келиб текканини айтмоқда. Оғир тан жароҳатлари сабаб жароҳатланган 7 яшар боланинг иккала оёғи ҳам кесиб ташланган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳодисада Cobalt, Spark ва Nexia-1 автомобилларига жиддий зарар етган.

"Тоза ҳудуд" ДУКга тегишли чиқинди йиғиш машинаси ҳайдовчиси АГТКШдан “27 м куб газ солдириб келганини, газ баллонни 4-5 ой аввал сотиб олганини” айтди.


Tags

Rate Count

1053

Rating

3

Rate this article

Share with your friends