Жиззахда алимент ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Crime
−
09 August 2022 9345 1 minute
Жорий йилнинг 5 август куни Жиззах вилояти Бахмал туманида Мажбурий ижро бюроси ходими фуқаро томонидан пичоқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бахмал тумани МИБ ижрочиси “Қутлуғобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Калтатой” қишлоғида яшовчи фуқародан вояга етмаган фарзанди фойдасига пул ундириш учун борган. Ўша вақтда маст бўлган фуқаро алимент пулини бермаслик мақсадида жанжал кўтариб, ошхона пичоғи билан ходимнинг танасига бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.
Оқибатда жабрланувчи “қорин бўшлиғининг чап ва пастки қисми, кўкрак қафасининг чап биқин соҳаси ҳамда чап елка соҳаларига санчилиб кирган жароҳати” ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Вилоят ИИБ фуқарога нисбатан қонуний чора кўриш учун жиноят иши очилган-очилмагани ҳақида маълумот бермаган.
Фарангиз Салимова
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August