Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди
Art & Culture
−
11 November 2019 9421 1 minute
Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати Qalampir.uz сайтига маълум қилди.
Ташаббус Жерар Депардьенинг ўзидан чиққан. У Ўзбекистоннинг туризм тарғиботини Франциядан ташқари, Европа давлатларида ҳам олиб бориш ниятини билдирди.
Айни вақтда Ўзбекистоннинг ўн тўртта туризм элчиси фаолият юритяпти. Шундан олтитаси шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турибди. Улар "Ипак йўлида туризм" йигирма бешинчи сайёҳлик кўргазмаси очилишида қатнашиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳозирда Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги фильмини суратга олиш учун Самарқандда.
Шаҳноза Тўрамуротова
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August