ЖЧда зўр ўйнаса, Роналдунинг МЮ ҳақидаги танқидлари тасдиғини топади — Даврон Файзиев

Sport

image

ЎФА матбуот ва медиа бўлими раҳбари, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев португалиялик 5 карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналдунинг Қатар мундиалидаги ўйинлари футболчининг келгусидаги фаолияти учун жуда муҳим эканлигини айтди. Журналистнинг фикрига кўра, агар Роналду мундиалда ўз даражасида тўп сурса, демак унинг аввалроқ, МЮ ҳақидаги танқидлари тўғри бўлиб чиқади.

"Қатар мундиали 100 фоиз Роналдунинг келажагини белгилаб беради. Балки, Роналду бирорта клуб билан келишувга эришиб қўйгандир. Агар, ҳеч қайси клуб  билан келишиб қўймаган бўлса, ЖЧда зўр ўйнаса, Роналдунинг МЮ ҳақидаги танқидлари тасдиғини топади. Мабодо тескариси бўлса, демак бўлди Роналду етиб келди, деган хулоса келиб чиқади", дейди Файзиев.

Маълумот учун, Роналду Қатар мезбонлик қилаётган ЖЧда ҳам гол уриб, 5 та мундиалда гол киритган ягона футболчига айланди.


Rate Count

179

Rating

3

Rate this article

Share with your friends