Жавоб зарбаси: Россия Украинага тунги ҳужум уюштирди (видео)
World
−
04 July 6309 1 minute
Кеча, 3 июль куни Россия ҳарбийлари Украинанинг Суми шаҳрига бошқариладиган авиабомбалар ва дронлар ёрдамида оммавий ҳужум уюштирди. Оқибатда 4 киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди, яна 20 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.
Қайд этилишича, снарядлардан бири шаҳарнинг Ковпаковский туманидаги турар жой ҳудудига келиб тушган. Зарба оқибатида кўп қаватли уй, дўкон ва йўл инфратузилмасига зарар етган.
“Зарба марказида кўп қаватли уй, дўкон ва йўл бор эди. Ҳодиса вақтида у ерда кўплаб одамлар, жумладан болалар ҳам бўлган”, деган Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоров.
Маълум қилинишича, ҳужум оқибатида яраланган 20 кишининг барчаси шифохонага олиб кетилган. Уларнинг ярми оғир аҳволда экани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Донецк вилоятидаги муҳим шаҳарлардан бири бўлган Константиновка устидан назорат ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All