Жасур Умиров боласи билан катерда хавфсизлик қоидаларини бузди (видео)

Crime

image

Хонанда Жасур Умиров ёш фарзанди билан қутқарув нимчасисиз юқори тезликда катерда ҳаракатланди. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалгач, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хонанда билан Ички ишлар вазирлигининг Туризм полицияси ходимлари ҳамкорлигида профилактик суҳбат ўтказганини маълум қилди.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Жасур Умировга сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, катерда ҳаракатланиш вақтида қутқарув нимчасидан фойдаланиш зарурлиги тушунтирилган.

Шунингдек, хонанда ҳам ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. У ўғли билан катерда қутқарув нимчасисиз ҳаракатланган видеоси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганини айтган. Шу билан бирга, Жасур Умиров жорий йилнинг 2 сентябрь куни бир оиланинг чўкиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида эшитганини ва бундан жуда ачинишини билдирган. Унинг айтишича, хонандага мазкур оиланинг ҳам қутқарув нимчасисиз сувга тушгани ҳақида маълумот берилган.

“Албатта, катердами, бошқадами ҳаракатланаётганда қутқарув нимчасисиз юрманглар“, деган Умиров.

Унга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан бу ҳолат нотўғри экани тушунтирилган. Шундан сўнг Жасур Умиров видеони ўчириб ташлаганини маълум қилган.

“Видеони кейин ўчириб ташладим. Сизларга ҳеч қачон бундай ишни тавсия бермайман“, деган у.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг 2 сентябрь куни Чорвоқ сув омборида ота ва унинг 2 ўғли чўкиб кетган эди. Уларнинг жасадлари эса жорий йил 9–10 сентябрь кунлари топилганди


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends