Жаҳонгир Ортиқхўжаевга янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Бугун, 21 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари Шерзод Қудбиев, Рустам Қосимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Президент маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Дада-Али Ниғматович Зуфаровни йиғилиш иштирокчиларига таништирди. Шунингдек бошкарма бошлиғининг ўринбосарлари лавозимларига тайинланганлар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Дада-Али Зуфаров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент архитектура қурилиш институти, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2001 йилдан шу вақтга қадар ҳуқуқ-тартибот идораларида фаолият олиб борган, 2018 йилдан шу кунга қадар - Олмазор тумани прокурори.


Rate Count

210

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends