Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида зилзила қайд этилди

World

image

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказидан маълум қилишларича, бугун, 25 февраль куни   Тошкент вақти билан соат 07:34, Олмаота вақти билан 08:34 да (25.02.2019 да 02:42 Гринвич бўйича) Қозоғистонда зилзила содир бўлган.  

Ер ости силкинишлари эмимаркази Олмаота шаҳридан 688 км шимоли-шарқда, Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида экани айтилмоқда. 

Зилзила 3-4 магнитудада, 15 км чуқурликда қайд этилган. Тошкентгача масофа 28 км шимолий йўналиш бўйича. 

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.
 


Tags

Rate Count

34

Rating

3

Rate this article

Share with your friends