ФВВ: Навоийга кучли сел келди
Local
−
13 May 2020 19564 1 minute
Бугун, 13 май куни тахминан соат 02:30 дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Live
All