Зангиотада 38 ёшли эркак 14 яшар қизни 8 ой зўрлаб келгани айтилмоқда

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида 38 ёшли эркак 14 яшар қизни 8 ой давомида зўрлаб келгани ва агар қиз буни кимгадир айтса ўлдириш билан қўрқитиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Зангиота тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

2445

Rating

3

Rate this article

Share with your friends