Юнусободнинг айрим ҳудудлари “свет”сиз қолди

Local

image

Бугун, 14 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 09:00 дан 18:00 гача тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Юнусобод тумани: “Шарқ ҳақиқати”, “Катта Ҳасанбой”, “Исломобод”, “Адолат”, “Учқаҳрамон”  ҳамда “Нурмакон” МФЙларининг айрим ҳудудлари. 

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends