Юнусободдаги кўчалардан бири сентябргача ёпилди

Local

image

Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бири 1 сентябрга қадар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши сабабли Юнусобод туманидаги Aҳмад Дониш кўчасининг Янгишаҳар кўчасидан ТХAЙ кўчасигача бўлган қисми 1 сентябрь кунига қадар ёпилади. "Mega Planet” CKM яқинидаги чорраҳа ҳам бу муддат ичида ёпиқ бўлади.

“Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади шаҳар ҳокимлигининг хабарида.

Aввалроқ, Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги кўчалардан бири ҳам 1 сентябрга қадар ёпилган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

51

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends