Йўлкира – 3000 сўм. Тошкентда экспресс автобус йўналиши ташкил этилади 

Local

image

Тошкент шаҳрида йўлкира ҳақи 3000 сўм бўладиган янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу йўналиш 20,5 км масофадан иборат бўлиб, унда автобуслар 4 та жадвал асосида 23-дақиқалик оралиқ интервал билан қатнайди. 

Хабарга кўра, янги экспресс автобус йўналиши Чилонзор буюм бозори автошоҳбекатидан бошланади. Шундан сўнг автобус Бунёдкор, Фурқат, Себзор, Ахмад Дониш кўчалари орқали Тошкент халқа автомобил йўлида жойлашган Учқахрамон бозори яқинидан қайрилиб олиб, Юнусобод мавзеси 12-даҳа охирги бекатига қадар йўловчи оқими гавжум катта оралиқ бекатларда тўхтаб ҳаракатланади. 


Tags

Rate Count

904

Rating

3

Rate this article

Share with your friends