“Юксалиш”нинг Қорақалпоғистон бўлинмасига раҳбар тайинланди
Local
−
20 May 2020 8275 1 minute
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси раҳбари этиб Тажибай Ниетуллаевич Романов тайинланди. У ушбу лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари орасидан тавсия қилинди.
Тажибай Ниетуллаевич 2017 йилдан шу кунга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси, шунингдек 2015 йилдан буён жамоатчилик асосида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси маслаҳатчиси ҳисобланади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28