Европага ишга жўнатиш учун $3 минг талаб қилган менежер ушланди

Crime

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида фуқарони Словакияга ишга жўнатиш ва унга виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган турфирма менежери ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида маҳаллий турфирма менежери хорижга ишга жўнатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Шунга қарамай, у Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарони Словакияга ишга жўнатиш ва унга виза расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари ҳамда 2,5 млн сўм талаб қилган.

У талаб қилинган пулдан минг АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга жўнатиш учун қарийб 6 000 АҚШ доллари олган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends