Ёшлар иттифоқи ходимаси иккинчи бор фирибгарлик бўйича судланди
Local
−
27 December 2019 10968 1 minute
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимидаги Ёшлар туризмини ривожлантириш агентлигида бош мутахассис бўлиб фаолият олиб бораётган ходима ўз лавозимидан фойдаланиб, бир қанча фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб олган.
Маълум қилинишича, у жабрланувчиларнинг бирига Иқтисодиёт университетига киргазиб қўйишни ваъда қилса, бошқасига санаторийга йўлланма олиб беришини айтиб пулини олган.
Яна бир фуқарога эса автосалондан машина олиб беришни ваъда қилиб, катта миқдорда пулга чув туширган. Ишни битириш ёки пулни қайтариб беришга келганда эса йиғи-сиғи қилиб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатган.
Mаълум бўлишича, айбдор бундан аввал ҳам судланган.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August