Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколатлар берилади

Local

image

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:

•    волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; 

•    волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади; 

•    волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади; 

•    волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Депутатлар агентликка янги ваколатлар бериш тўғрисидаги қонунни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилган.


Tags

Rate Count

306

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends