Ёш йигитнинг айби сабаб 28 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Crime

image

Ўн тўққиз ёшли ҳайдовчи тажрибасизлиги туфайли бир инсоннинг умрига зомин бўлди. Бу ҳақида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, Навоий вилояти Конимех туманидан ўтувчи Зарафшон-Дагистов йўналишида "Nexia-3" автомашинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи тезликни ошириши натижасида ағдарилиб кетиб, ўзидан олдин кетаётган "Malibu" автомашинага урилган. 

Кўрсатилган тиббий тез ёрдамга қарамасдан "Malibu" ҳайдовчиси вафот этган. 

“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Зарафшон вилояти ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Динара Юсупова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

176

Rating

3

Rate this article

Share with your friends