Ертўлада акула эмас, “Акуласимон сом” боқилгани маълум бўлди (видео)
Local
−
04 September 1892 1 minute
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳовуз ўрнатилиб, унда акула боқилаётгани аниқлангани ҳақида хабар берган эди. Бироқ ҳовузда акула эмас, балиқ боқилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат Фарғона вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Ўрганиш натижасида Фарғона шаҳри “Мурувват” МФЙда яшовчи фуқаро Т.М. томонидан аслида акула эмас, балки Сиам соми балиғи боқилаётганлиги маълум бўлган.
“Афсуски, интернетда кўп қаватли уй ертўласида акула боқиляпти, деган нотўғри хабар тарқалиб кетди. Бунинг учун узр сўрайман. Ҳозирда балиқларни ертўлада эмас, уйимнинг ҳовлисига жойлаштирганман”, дейди фуқаро.
Маълумот учун, Сиам соми балиғи аквариум балиғи ҳисобланади. Ташқи кўриниши акулага ўхшаганлиги учун “Акуласимон сом” ёки шунчаки Пангасиус номи билан ҳам танилган.
Live
All