Ерда 17 кун магнит бўрони кузатилиши мумкин

World

image

Яқин кунларда Қуёшда жиддий чақнашлар бўлиши кутиляпти. Астрономларнинг айтишича, бунинг ортидан кузатиладиган магнит бўрони 17 кун давом этиши мумкин.

Унинг даражаси анча жиддий бўлади, шимолий кенгликларда аурораларни кузатиш мумкин бўлади, электромагнит ускуналарнинг ишлашида қисқа муддатли носозликлар ҳам кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Мутахассисларга кўра, магнит бўрони 21 октябрь куни кучаяди, кейин 4-5 кунлик “осойишталикдан” кейин 17 кун кетма-кет магнит бўрони кузатилади.

Космик тадқиқотлар институти ва Қуёш-ер физикаси институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси 30 октябр, 2 ва 5 ноябр кунлари бўроннинг кучайишини тахмин қилмоқда.


Tags

Rate Count

734

Rating

3

Rate this article

Share with your friends