Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шифохонага ётқизилди
World
−
18 February 2021 5279 1 minute
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп тоби қочгани туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Матбуот хизматининг хабар беришича, 99 ёшли Филипп эҳтиёткорлик чоралари сифатида даволовчи шифокори тавсиясига биноан шифохонага ётқизилган.
Эдинбург герцоги бир неча кун шифохонада кузатув остида ётиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, 2021 йил январь ойида Елизавета II ва унинг эри, Эдинбург герцоги Филипп коронавируснинг янги турига қарши эмлангани маълум бўлганди.
Live
All