ЕИ Навальнийнинг ўлимига алоқадор 6 кишини “қора рўйхат”га тиқди
World
−
03 July 3103 1 minute
Европа Иттифоқи Кенгаши Кремль танқидчиси Алексей Навальнийнинг ўлимига сабаб бўлган заҳарли моддани ишлаб чиқишда иштирок этган олти нафар шахсга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Европа Иттифоқига кўра, санкцияга учраган шахсларнинг аксарияти олимлар ва тадқиқотчилар бўлиб, улар кимёвий қуроллар, хусусан, Навальнийнинг вафотидан сўнг унинг танасидан олинган намуналарда аниқланган эпибатидин моддасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ фаолиятда иштирок этган.
Қайд этилишича, мазкур заҳарли модда Жанубий Америкадаги заҳарли қурбақалар турида учрайди ва Россия ҳудудида табиий ҳолда мавжуд эмас. Россия эса Москва Навальнийни заҳарлаганини даъво қилаётган Европа давлатларидан бу айбловларни тасдиқловчи аниқ далилларни тақдим этишни талаб қилиб келмоқда.
Маълум қилинишича, санкциялар рўйхатига киритилган шахсларнинг активлари музлатилади ва уларнинг Европа Иттифоқи ҳудудига кириши тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Берлинда Алексей Навальний хотирасига бағишланган кечада унинг беваси Юлия Навальная эри шарафига “сиёсатчилар ва оммавий ташаббуслар учун” йиллик мукофот таъсис этилишини эълон қилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September