Ярим кг тиллани ичига “ютиб” олиб чиқиб кетаётган аёл ушланди
Local
−
26 July 2019 8918 1 minute
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида қарийб 500 гр қуйма олтинни хорижий мамлакатга олиб чиқиб кетишга уринган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.
“Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари “Тошкент” халқаро аэропортидан хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Х.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйди.
Ушбу шахс холислар иштирокида сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда у қуйма тилла бўлакларини ўз танасига беркитиб олганлиги аниқланди.
Натижада, фуқаро Г.Х.дан яширинча олиб ўтишга уринилган жами 434,6 граммни ташкил этувчи 14 дона думалоқ шаклдаги қуйма тиллалар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August