Япониядаги ўзбекистонлик Фужи тоғига Ўзбекистон байроғини олиб чиқди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами шарафига Япониядаги фаол ўзбекистонлик Ҳобил Юсупов томонидан мамлакат байроғи Кунчиқар мамлакатнинг энг баланд нуқтаси – Фужи тоғи чўққисига олиб чиқилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ҳобил Юсупов Япониядаги барча ватандошлар номидан Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллашидан, Ўзбекистон байроғининг Фужи тоғи чўққисида ҳилпираб туришидан мамнун эканини қайд этган.

“Мустақиллик нақадар буюк неъмат эканлигини биз теран англаймиз”, деган у.

Эслатиб ўтами, баландлиги 3776 метрни ташкил этадиган, Япония маданий ва диний ҳаётида алоҳида ўринга эга бўлган Фужи тоғи Кунчиқар юртнинг рамзи сифатида ҳам тилга олинади. Бу тоғ ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган.


Tags

Rate Count

73

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends