Японияда парранда гриппи тарқалмоқда

World

image

Япония жануби-ғарбидаги Кагава префектурасининг Митоё шаҳрида парранда гриппи тарқалмоқда. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилган. 

Шу муносабат билан Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга масъул вазирликларга паррандачиларни жуда ҳушёр бўлишга, эпидемиянинг олдини олиш чораларини кўришга чақиришни буюрган. 

Таъкидланганидек, тез кунларда Кагава префектурасида парранда гриппи тарқалишига қарши курашиш штаби очилади.

Маълумот учун, маҳаллий паррандачилик фермасида 330 мингга яқин товуқ сўйилиши кутилмоқда. Сўнгги тўрт кун ичида префектурадаги 3,8 минг касал товуқлар эса аллақачон ўлган.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг ҳам қатор вилоятларида юқори патогенли парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. 


Rate Count

56

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic