Японияда одамларни ювадиган кир машина ишлаб чиқарилади

Tech News

image

Япониянинг Science компанияси одамлар учун кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Oddity Central” нашри хабар бермоқда. 

Компания вакилларининг айтишича, қурилма 2025 йилда сотувга чиқарилади. Машина ультратовуш ёрдамида одамни тозалайди, массаж қилади ва қуритади. Жараён 15 дақиқадан кўпроқ давом этиши кутилмоқда.

Турли датчиклар ёрдамида сунъий интеллект истеъмолчига унинг танаси ҳақида тўлиқ маълумот топишга ва қулай муҳит яратишга ёрдам беради.

Компаниянинг қўшимча қилишича, қурилма дам олиш мумкин бўлган шифобахш майдон вазифасини ҳам ўтайди. Унинг ичидаги дисплейда сокин мусиқа садолари ва видео билан тинчланиш мумкин бўлади.


Tags

Rate Count

391

Rating

3

Rate this article

Share with your friends