Япония Бош вазири Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олди
Local
−
20 December 2025 2025 1 minute
Бугун, 20 декабрь куни Токиодаги “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Япония Бош вазири Санаэ Такаичи давлат раҳбарини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди.
Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушилди.
Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August