Янгийўлда жиян холасини пичоқлади
Local
−
04 September 2019 6673 1 minute
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи Ж. М. шу тумандаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи холаси, I гуруҳ ногирони К. Қ.нинг уйига келиб жанжал чиқаради ва унинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади. Ўзи эса воқеа жойидан жуфтакни ростлайди.
Вақтида кўрилган чора туфайли К. Қ. касалхонага ётқизилди. Ж. М. эса қўлга олиниб, ҳозирда қонун олдида жавоб бермоқда.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September