Янги Жеймс Бонд ролини ким ўйнаши маълум бўлди
Art & Culture
−
21:58 366 2 minutes
Amazon MGM студияси 007-агент Жеймс Бонд ролининг янги ижрочисини танлади. У британиялик актёр Роберт Паттинсон бўлади. Бу ҳақда лойиҳанинг расмий Х саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, роль учун номзоди кўриб чиқилган актёрлар орасида Жош О'Коннор, Том Фрэнсис, Аарон Тейлор-Жонсон, Харрис Дикинсон ва Гарри Стайлс ҳам бўлган. Бонд ҳақидаги янги фильмга Дени Вильнёв режиссёрлик қилади, сценарийни эса “Ўткир соябонлар” муаллифи Стивен Найт ёзади.
Аввалги Жеймс Бонд Дэниел Крейг бўлиб, у 2006 йилдан (“Рояль казиноси”) 2021 йилгача (“Ўлим вақти эмас”) чиққан барча фильмларда 007-агент ролини ижро этган. Крейг иштирокидаги сўнгги фильм чиққанидан сўнг, франшиза продюсерлари Майкл Уилсон ва Барбара Брокколи унинг назоратини 20 миллион долларга Amazon MGM компаниясига топширган.
Ян Флеминг томонидан яратилган Британия Махфий разведка хизматининг 007-агенти ролини расмий фильмлар туркумида жами олти нафар актёр ижро этган: Шон Коннери, Жорж Лэзенби, Рожер Мур, Тимоти Далтон, Пирс Броснан ва Дэниел Крейг.
Лондонда туғилган 40 ёшли Роберт Паттинсон “Сумерки” фильмларида вампир Эдвард Каллен ролини ўйнаганидан сўнг кенг шуҳрат қозонган. У, шунингдек, “Гарри Поттер ва Олов кубоги”, “Маёқ”, “Одиссея” картиналарида суратга тушган ва Мэтт Ривзнинг 2022 йилги шу номли фильмида Бэтмен ролини ижро этган.
Live
All