Янги йил кечасида Римда юзлаб қушлар вафот этди

World

image

Италия пойтахти Римда Янги йил кечаси отилган салют сабабли юзлаб қушлар нобуд бўлди. Бу ҳақда "Corriere della Sera" хабар берган. 

Қайд этилишича, Римдаги Термини вокзали атрофидаги маҳаллий қушлар баланд овозлар ва салютларнинг порлаши сабабли яширинишга ҳаракат қилган. 

Юрак хуружига учраган қушлар, электр узатиш линиялари ва уйларнинг деразалари билан тўқнашган ва ерга қулаб тушган. Натижада, уларнинг баъзилари вафот этган. 

Манбага кўра, Янги йил олдидан Рим мэри Виржиния Ражи 2020 йил 31 декабрдан 2021 йил 6 январгача бўлган вақт ичида фейерверк отишни тақиқловчи фармон имзолаган эди.


Tags

Rate Count

484

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends