Янги мавсумда кимлар “Реал”га сардорлик қилади?

Sport

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби 2023/24 йилги мавсумдаги сардорларни таништирди.

Янги мавсумда жамоанинг асосий сардори ҳимоячи Начо Фернандес бўлади. Лука Модрич эса жамоа вице-сардори деб эълон қилинди. Жамоанинг 3-сардори вазифасини Дани Карвахаль бажаради. 4-сардор вазифаси эса Тони Кроосга юклатилди.

2022/23 йилги мавсумда мадридликлар жамоасининг асосий сардори франциялик футболчи Карим Бензема бўлиб, у мавсум охирида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубига ўтди.

“Реал Мадрид” янги мавсумдаги илк ўйинини 13 август куни ўтказади – жамоа Ла Лиганинг 1-турида “Атлетик” клубига қарши баҳс олиб боради.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends