Янги Kia: Sonet, Sportage ва K5 учун махсус таклифлар
Business
−
02 September 1289 2 minutes
Kia бренди янги автомобиль харид қилишни осонлаштирмоқда: бир вақтнинг ўзида уч турдаги модель учун бошланғич тўлови 25 фоиздан дан бошланадиган ва йиллик ставкаси 0 фоиз бўлган муддатли тўлов асосида янги молиявий дастурлар мавжуд. Харидорлар бошланғич тўлов миқдори ва тўловлар учун қулай муддатни ҳисобга олган ҳолда ўзига мос вариантни танлашлари мумкин. Мавжуд автомобилнинг қийматини Kia Trade-in дастури бўйича бошланғич тўлов ҳисобига ҳам йўналтириш мумкин.
Оммавий ихчам Kia Sonet кроссовери учун қуйидаги янги жозибадор таклифлар амал қилади:
- бошланғич тўлови 25 фоиз, муддатли тўлов даври 24 ой, йиллик фоиз ставкаси 0 фоиз ва ойлик тўлови 6 246 875 сўмдан бошланади (Kia Sonet Classic);
- бошланғич тўлови 30 фоиз, муддатли тўлов даври 36 ой, йиллик фоиз ставкаси 0 фоиз ва ойлик тўлови 3 886 944 сўмдан бошланади (Kia Sonet Classic).
Ўзингизга қулай шартлар асосида ҳаракатланинг
Янги автомобиль танлови – бу олдинга ҳаракат: кўпроқ қулайлик, янги йўналишлар ва имкониятлар томон. Kia бренди харидор энг мақбул сценарийни танлаши учун бир нечта харид вариантларини таклиф этади: бошланғич тўловни камайтириш ёки тўловларни қулайроқ муддатга тақсимлаш.
Янги молиявий шартлар Kia’нинг бошқа оммабоп моделлари учун ҳам мавжуд.
Kia Sportage:*
- бошланғич тўлов – 40 фоиз;
- муддатли тўлов – 36 ой;
- йиллик ставка – 0 фоиз.
Барча мавжуд комплектацияларига тегишли.
Kia K5:*
- бошланғич тўлов – 40 фоиз;
- муддатли тўлов – 36 ой;
- йиллик ставка – 0 фоиз.
*Таклиф Kia K5’нинг 2026 йилда ишлаб чиқарилган Comfort ва Comfort+ комплектацияларига, шунингдек, 2025 йилда ишлаб чиқарилган мавжуд бўлган барча Kia K5 автомобилларига тегишли.
Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.
Kia Trade-in – харидни янада осонлаштиришнинг яна бир усули
Янги Kia учун бошланғич тўлов сифатида мавжуд автомобилларингизнинг баҳоланган қийматидан Kia Trade-in дастури асосида фойдаланишингиз мумкин.
Бу мавжуд автомобилни сотиш ва янгисини харид қилиш жараёнларини бирлаштириш ҳамда бошланғич тўлов учун зарур бўлган шахсий маблағ миқдорини қисқартириш имконини беради.
Дастурларнинг батафсил шартлари билан танишиш, мос харид вариантини танлаб олиш, ҳисоб-китоб бўйича алоҳида маълумотга эга бўлиш, Kia Trade-in орқали автомобилни баҳолаш ва тест-драйвга ёзилишни Ўзбекистондаги Kia расмий дилерлик марказларида амалга оширишингиз мумкин.
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All