Янги ҳафта доллар курси ошиши билан бошланади
Local
−
07 July 2023 12725 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,03 сўмга ошди ва 11 570,09 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 40,48 сўмга кўтарилди, 12 589,41 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,76 сўмга баландлади ҳамда 126,52 сўмни ташкил этди.