Янги ҳафта доллар курси ошиши билан бошланади
Local
−
14 April 2023 9853 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 17 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,96 сўмга ошди ва 11 441,96 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 67,73 сўмга кўтарилди, 12 658,24 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,42 сўмга баландлади, 140,37 сўмни ташкил этди.