Яна бир ташкилот ходимлари пойтахт пропискасини олиш имконига эга бўлди
Local
−
23 April 2019 7021 1 minute
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 апрель кунидаги қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишган эди.
Маълумот учун, рўйхатда шу пайтгача 82 та ташкилот мавжуд эди.
Live
All