Яна бир неча киши қамоққа олинди
Crime
−
11 December 2022 21693 1 minute
Бироз аввал, “Ҳудудгазтаъминот”нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. Қўшимча қилинишича, яна бир неча киши қамоққа олинган. Бу ҳақда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.
Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакат Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, “Янгийўл тумангаз” раҳбари У.Т. ва “Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси” собиқ раҳбари Ф.Ш.га ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
“Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади”, дейди Сардор Умурзоқов.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September