Яманда садақа тарқатиш пайтида юз берган тиқилинчда 90 киши ҳалок бўлди
World
−
20 April 2023 6793 1 minute
Яман пойтахти Сана шаҳрида садақа тарқатиш вақтида тиқилинч юз берди. Ушбу тиқилинчлар оқибатида 90 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” хабар берди.
Тиқилинч Боб аль-Яман туманининг марказида содир бўлиб, у ерга одамлар моддий ёрдам – “закот” олиш учун йиғилган.
“Эҳтиёжга муҳтожларнинг ҳар бири маҳаллий тадбиркорлар томонидан молиялаштириладиган хайрия фондидан 10 доллар олиши мумкин бўлган”, дейилади “Associated Press” хабарида.
Воқеа жойига яқин бўлган “Yaman Al-Masdar Online” агентлигининг манбасига кўра, аввалига ўқ овозлари эшитилган, кейин эса қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда чироқлар ўчган ва бу ваҳима ҳамда тиқилинчга олиб келган.
Полиция икки савдогарнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Улар Ички ишлар вазирлиги билан келишилмаган ва ташкилотсиз тасодифий пул маблағларини тарқатишда айбланмоқда.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари қариндошини йўқотган ҳар бир оилага 2000 долларга яқин, ярадорларга эса 400 долларга яқин товон пули тўлашини ваъда қилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August