Яқин кунларда Тошкент осмонида самолётлар пастлаб учади
Local
−
20 August 8208 1 minute
Яқин кунларда Тошкент осмонида паст баландликда ва турли йўналишларда учиб, бир жой устидан бир неча марта айланаётган лаборатория ҳаво кемасини кўриш мумкин. Бу ҳақда “Ўзаэронавигатсия” маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, AVION авиакомпаниясининг лаборатория ҳаво кемаси ёрдамида радиотехник воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади. Бу текширувлар ҳаво кемаларининг хавфсиз ва мунтазам парвозини таъминлашга қаратилган.
Текширувлар давомида ҳаво кемаси Тошкент шаҳри узра тахминан 1000 метр баландликда, турли йўналиш ва манёврларни амалга оширган ҳолда 6 соатгача парвоз қилиши мумкин. Шу сабабли, самолёт айрим ҳудудлар устидан бир неча марта учиб ўтиши ёки одатдагидан фарқли манёврларни бажариши мумкин.
Мутасаддилар бу парвозлар режали текширувларнинг бир қисми эканини, хавотирланишга асос йўқлигини билдирди.
Live
AllNorvegiya Qiroli vafotidan 12 kun o'tib dafn etildi
09 September