Whatsapp янги функциясини эълон қилди
Tech News
−
24 March 2023 13632 1 minute
Whatsapp мессенжери видеохабар жўнатиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда “WABetaInfo” портали хабар берди.
Қайд этилишича, энди мессенжер фойдаланувчилари 60 сониягача бўлган қисқа видеохабарларни ёзиб олишлари ва юборишлари мумкин бўлади.
Бу хабарлар шифрлаш орқали ҳимояланади, яъни ҳеч ким, жумладан, интернет-провайдер ва Whatsapp ходимлари ҳам бу маълумотлардан фойдалана олмайди.
Ҳозирча янгилик iOS қурилмалари учун мессенжернинг 23.6.0.73 бета-версиясида мавжуд. У кенг доирадаги фойдаланувчилар учун қачон ишга туширилиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Whatsapp мессенжери фойдаланувчиларга суратларни асл сифатда юбориш функциясини тақдим этганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August