Водий вилоятларидаги Маданият ва туризм бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
Local
−
15 May 2023 7487 1 minute
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги Маданият ва туризм бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов водий вилоятларида бўлиб, бир қатор соҳа ходимлари билан учрашув мулоқот ўтказган.

Мулоқот давомида у Маданият ва туризм вазирининг тегишли буйруғига асосан Фарғона вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи этиб Жаҳонгир Тожибоев, Андижон вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи этиб Марҳабохон Сатторова ҳамда Наманган вилояти Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи этиб Комилжон Сиддиқов тайинланганини маълум қилган.


Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August