Владимир Норов ТИВдан кетди. Ўрнига Саидов келди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Владимир Имамович Норов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан кетган.

У жорий йилнинг 9 сентябридан ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Норов ўрнига Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Шу муносабат билан Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Соҳиба Комиловна


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

669

Rating

3

Rate this article

Share with your friends