Владимир Этуш 96 ёшида вафот этди
Art & Culture
−
09 March 2019 12964 1 minute
Собиқ Иттифоқ халқ артисти Владимир Этуш 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Вахтангов номидаги театр директори Кирилл Крок хабар берди.
Унга кўра, актёр кеча, 8 март куни шифохонага ётқизилган. Бугун, 9 март куни соат 12:30 да ҳаётдан кўз юмган.
Театр ва кино актёри Владимир Этуш “Кавказ асираси”, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради”, “12 стул” каби бир қанча машҳур фильмларда рол ижро этган.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October