Венесуэлада ноқонуний ишлаётган олтин кони қулади

World

image

Венесуэланинг Боливар штатидаги ташландиқ кон ўпирилиб тушиши оқибатида 21 дан 23 ёшгача бўлган уч нафар эркакнинг жасади қолиб кетди. Бу ҳақда қутқарув хизматига таяниб, Pitazo нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бир кун олдин ижтимоий тармоқларда олтин қазиб олишга мўлжалланган Исидоре конининг қулаши тўғрисида маълумот тарқала бошлади.

“Таъкидланишича, ҳозирда кон ёпилган, аммо маҳаллий кончилар гуруҳлари ноқонуний ишларни давом эттиришмоқда”, дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, 50 метр чуқурликда 20 дан 35 кишигача одам қолган бўлиши мумкин.


Rate Count

27

Rating

2.7

Rate this article

Share with your friends