Вазирнинг “зам”и пойтахт ҳокимига ўринбосар бўлди

Local

image

Ғофир Жамолов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

У ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Ғофир Жамолов 1974 йилда Наманган шаҳрида туғилган, мутахассислиги иқтисодчи-менежер. 

1997 йилда Наманган саноат технология институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Бугунга қадар қатор масъул вазифаларда ишлаб келган.

Аввалроқ, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

166

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic