Вазирлик қайси хорижий ОТМ талабалари ўқишини имтиҳонсиз кўчириши мумкинлигини эълон қилди
Local
−
03 September 2020 13504 1 minute
Аввалроқ, 2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Эндиликда Олий таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун халқаро тан олинган олий таълим муассасалари рейтингида 1000 талик ўриндан жой олган Россия Федерациясининг олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди.
Вазирликнинг таъкидлашича, мазкур олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш махсус синовларсиз амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, 2019/2020 ўқув йилида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчиришга рухсат берилган фуқароларнинг талабаликка қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжатларини расмийлаштириш истисно тариқасида янгича тартиб белгиланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August