Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди 

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ҳукумат портали маълум қилди.

Қарорга мувофиқ:

Шерзод Абдурасулович Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;

Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Алишер Миркамалович Назармуҳамедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;

Шахобиддин Шарафиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.


Rate Count

292

Rating

3

Rate this article

Share with your friends