Вазир Тошқуловга ҳайфсан берилди
Local
−
13 December 2022 21509 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири мамлакат Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга ҳайфсан берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кеча, 12 декабрь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисида Олий ва касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва 2023 йилги асосий вазифалар ҳам муҳокама қилинган.
Муҳокамалар жараёнида Бош вазир Абдулла Арипов Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга бир қатор тизимли камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани учун ҳайфсан берган.
Live
All